Аёллар футболи: “Локомотив-Woman” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати баҳслари ҳам анча қизғин руҳда давом этмоқда.

“Локомотив-Woman” жамоаси вакилалари куни кеча 8-тур ўйинлари доирасида “Қизилқум-Гули” футболчи қизларига қарши тўқнаш келишди. Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида томонларга ҳисобни очиш насиб этмади ва ўйин 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди.

q2

Айни пайтга келиб, “Локомотив” футболчи қизлари 8 учрашувдан сўнг 8 очко жамғарганча, мусобақа жадвалининг 7-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз навбатдаги ўйинини 21 июнь куни сафарда “Машъал-W”га қарши ўтказади.

q3

 № Жамоа: Ў Ғ Д М Т-Н О
  1   “Металлург-Woman” (Бекобод)   9   9   0   0  62 – 4   27
  2   “Севинч” (Қарши)   8   6   0   2  45 – 4   18
  3   “Бунёдкор-Woman” (Тошкент)   7   5   0   2  31 – 7   15
  4   “Олмалиқ-Woman” (Олмалиқ)   9   5   0   4  21- 2   15
  5   “Андижанка” (Андижон)   8   4   1   3 16 -17   13
  6   “Шўртан-Ладй” (Ғузор)   7   4   0   3 11 -20   12
  7   “Локомотив-Woman” (Ташкент)   8   2   2   4 14-32    8
  8   “Қизилқум Гули” (Навоий)   7   2   1   4  7- 12    7
  9   “Нефтчи-Woman” (Фарғона)   8   2   0   6  9- 40    6
 10   “Бухоро-Woman” (Бухоро)   8   1   0   7  8- 36    3
 11   “Машъал-Woman” (Муборак)   7   1   0   6  4- 44    3