Олий Лига: “Локомотив” 13-турда “Бухоро” майдонига сафар уюштиради

Айни пайтда миллий терма жамоа ўйинлари сабаб Олий Лигада қисқа танаффус юзага келганини биласиз.

Миллий чемпионатимиз беллашувлари 14 июндан давом эттирилади. 14–16 июнь кунлари Олий Лига 13-тур учрашув бўлиб ўтади. Мусобақа жадвалида карвонбошилик қилаётган “Локомотив” футболчилари 15 июнь, пайшанба куни Бухорода “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлади.

 

 

15 июнь, пайшанба

«Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ф. Нарсафаров (Қарши)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

 

Ушбу беллашувни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин 19:00да бошланиши кўзда тутилган.