Мурод Бобожонов: Бугун майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз

Биласиз, бугун Олий Лига 11-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув олдидан “Локо” ҳужумчиси Мурод Бобожонов ҳам ўз фикрларини билдирди.

“Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида анча яхши ўйин кўрсатади. Бироқ биз бунга тайёрмиз. Рақиб жамоа ўйинини яхши ўрганиб чиқдик. Бугун майдонга фақат 3 очко жамғариш учун чиқамиз. Мен ҳам жамоамиз муваффақиятига ўз хиссамни қўшишга уринаман, – дейди Бобожонов клуб матбуот хизматига.

Таъкидлаб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:30.