“Локомотив” сафарда “Қўқон-1912” билан дуранг ўйнади

Олий Лиганинг 11-турида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” Қўқонга сафар уюштирди ва “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди.

Мусобақа жадвалида юқори поғоналарни банд этиб турган икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршилиги кескин курашларга бой бўлди. Дастлаб биринчи бўлим якунида мезбонлар ҳисобни очишга эришишди. Иккинчи бўлимда эса “Локо” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга уринишди ва 79-дақиқада чемпионатимиз тўпурари Марат Бикмаев ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Шу тариқа, учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

 

Олий Лига, 11-тур.

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент) 1:1

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов

Голлар: Дарко Гожкович (45) – Марат Бикмаев (79).

“Қўқон-1912”:  21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (9. Носир Отақўзиев – 84), 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (8. Собир Ҳамидов-38, 97. Ойбек Рустамов-77), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод  Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов.

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев, 15. Сардор Мирзаев (77. Диёрбек Туропов-90+3), 22. Мурод Бобожонов (18. Темур Кападзе-60),  28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Қувондиқ Рўзиев (11. Садриддин Абдуллаев-74), 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Сайфиев, 42. Муҳаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.

Захира: 12. Маъмур Икромов, 9. Икром Алибоев, 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев.