Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувлари доирасида кечган “Истиқлол”га қарши баҳсдан сўнг “Локомотив” футболчилари 3 кунлик қисқа таътилга чиқишган эди.
Бугундан “Темирйўлчилар” жамоаси машғулотларга қайтди. Бугунги машғулотда Кахи Махарадзе ҳамда миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилардан ташқари барча иштирок этди. Дастлаб барча енгил югуриб олди. Кейин эса чигалёзди машқлари бажаришга ўтилди. Сўнгра тўп билан ишлаш машқлари бажарилди. Бугун Мирко Йеличич ҳамда Андрей Микляев футболчиларга катта юкламалар беришни лозим топишмади.
Умуман олганда, машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Қуйида машғулот пайти олинган “қайноқ” фотосуратларни томоша қилиш имконига эгасиз: