“Локомотив” футболчилари миллий терма жамоа сафида шуғулланишмоқда (+ФОТО)

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида Жаҳон чемпионати –2018 саралаш босқичи доирасида иккита учрашув ўтказади. Бош жамоамиз дастлаб 23 март куни Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, сўнгра 28 мартда Қатар термаси билан куч синашилади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз кечадан бошлаб пойтахтимизда машғулотларга киришди. Бош жамоамиз йиғинида “Локомотив” жамоасининг 6 нафар аъзоси иштирок этмоқда. Булар: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов ҳамда Саламат Қутибоев.

Миллий терма жамоамизнинг бугунги машғулот жараёнини “Локо” матбуот хизмати бевосита воқеа жойидан кузатиб борди. Қуйида машғулот жараёнидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

1

2

img_7500

img_7504

img_7505

img_7506

img_7545

img_7592

img_7598

img_7612

img_7650

w