6-10 март кунлари Тошкент шаҳрида марҳум футболчилар В.Виткалов, А.Козенков, С.Семёнов, В.Суюнов хотирасига бағишлаб 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Хотира турнири ташкил қилинди.
Бунда иштирок этган “Локомотив” футбол мактабининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари якунда иккинчи ўринни эгаллашди. Отабек Мансуров шогирдлари мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида БЎСМ-16га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Шундай қилиб беш кун давом этган турнирда БЎСМ-16 чемпионликни, “Локо” тарбияланувчилари иккинчи ўринни қўлга киритишди. Учинчи ўрин “Пахтакор”, тўртинчи ўрин эса “Локомотив-Бойсун” вакилларига насиб этди. Мусобақа якунида ёш футболчиларни тақдлирлаш маросими ўтказилди.