“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото)

Тошкентнинг “Локомотив” клуби 13 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувлари доирасида Эроннинг “Истиқлол” клуби меҳмони бўлади. “Темирйўлчилар” айни дамда мазкур ўйинга қизғин ҳозирлик олиб боришмоқда.

Бугун “Локо” футболчилари “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Бироз олдин якунига етган машғулот жараёни анча қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Жамоамиз аъзолари даставвал енгил югуриб олишди. Кейин Мирко Йеличич бошчилигида чигалёзди машқлари амалга оширилди. Сўнг барча тўп билан муомала машқларини бажаришга ўтди.

Умуман олганда бугунги машғулот жараёнида мураббийлар штаби асосан олдиндаги масъулиятли учрашувда фойдаланиладиган тактикани амалда қўллаш борасида иш олиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” жамоаси 12 мартга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради ва сўнгра Теҳронга йўл олади. “Истиқлол” – “Локомотив” учрашуви 13 март куни соат 20:30да бўлиб ўтади.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан олинган “қайноқ” фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

img_50981

img_5081

img_5145

img_5160

img_5164

img_5209

img_5286

img_5305

img_5323

img_5317

img_5338