“Локомотив” ОЧЛ ўйинлари учун аккредитация жараёнини якунлади

Хабарингиз бор, мамлакатимиз чемпиони – “Локомотив” янги мавсумда Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Шу муносабат билан мазкур мусобақа доирасидаги ўйинларни ёритиб боришни истаган ОАВ вакиллари учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қилган эдик.

3-13 февраль саналари оралиғида бир қатор оммавий ахборот воситаларидан аккредитация учун сўровлар келиб тушди. Ўз навбатида жамоамиз иштирокдаги учрашувларни ёритиб бориш истагини билдирган матбуот воситаларига ўз миннатдорчилигмизни билдирамиз ва аккредитация жараёни ўз ниҳоясига етганини маълум қиламиз.

Аккредитациядан ўтган журналистларга махсус карточкалар қитъа чемпионлар лигаси 2-тур учрашувлари доирасидаги ўйинимиз олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманида тарқатилади.