Ўртоқлик учрашуви: “Локомотив” “Ордабаси”га мағлуб бўлди

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бу сафар “темирйўлчилар”га қўшни Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби рақиблик қилди. Анчагина қизиқарли тарзда кечган ўйинда қозоқ клубининг қўли баланд келди – 1:2. “Локомотив” таркибида киритилган ягона голга Сардор Мирзаев муаллифлик қилди.

 

Ўртоқлик учрашуви

ЛОКОМОТИВ – ОРДАБАСИ 1:2

Голлар: Сардор Мирзаев (25) – Кайкибасов (33), Тунгушбаев (57)

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Муҳаммад Коне, Кахи Махарадзе, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Олег Зотеев, Садриддин Абдуллаев, Салим Мустафоев, Қувондиқ Рўзиев, Сардор Мирзаев, Мурод Бобожонов.

Захира: Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Тимур Кападзе, Фарруҳ Иброҳимов, Ньоре Кризо, Тимур Усмонов, Азиз Амонов