“Локомотив” Анталияда. Ўн биринчи кун. Жамоанинг эрталабки машғулоти

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган “Локомотив”нинг бугун эрталабки машғулоти майдонда олиб борилди.

Кеча олти нафар футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди. Булар – Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Марат Бикмаев, Саламат Қутибоев ва Жалолиддин Машарипов.

Терма жамоага чақирилган яна бир футболчимиз Икром Алибоев жароҳати сабаб ҳозирда клуб билан бирга. Шунингдек, яна икки нафар ўйинчимизда жароҳат бор, шу боис Диёр Туропов билан Тимур Усмонов алоҳида машқ ўтказишди.

Қолганлар эса бутун жамоа бўлиб шуғулланишди. Эрталабки машғулотда ҳам одатга кўра тўплар билан ишланди. Жамоа бугун кечки пайт ўйинолди машғулотини ўтказади. “Локомотив” эртага Туркия йиғини доирасида ўзининг учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу сафарги рақибимиз Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 11:00да (Тошкент вақти билан 13:00) бошланади.

img_3968 img_3972 img_4002 img_4027 img_4032 img_4048 img_4053 img_4088 img_4112 img_4122 img_4162 img_4183 img_4215 img_4222