ОЧЛ. “Локомотив”нинг гуруҳдаги учинчи рақиби “Истиқлол” бўлади

Бугун Эрон пойтахти Теҳронда “Истиқлол” ва Қатарнинг “Ал Садд” клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган мазкур беллашувда ўйиннинг охирига қадар ҳисоб очилмади.

Натижада навбат пенальтилар сериясига етиб келди ва бунда Эрон клуби рақибини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб “Истиқлол” “Локомотив”нинг гуруҳдаги учинчи рақибига айланди. Афсонавий футболчи Хави тўп тепаётган “Ал Садд” кетма-кет икки йил гуруҳ босқичига чиқа олмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ОЧЛдаги 1-тур учрашувини 20 февраль куни Саудия Арабистонида “Ал Таавон”га қарши ўтказади. 27 февраль куни эса ўз майдонидамизда БААнинг “Ал Аҳли клубини қабул қиламиз.