“Локомотив” Анталияда. Тўққизинчи кун. Жамоанинг эрталабки машғулоти (ФОТО)

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган “Локомотив” кеча иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клуби билан кечган баҳс 1:1 ҳисобида якун топди.

“Темирйўлчилар” бугун эрталабки машғулотни тренажёр залида ўтказишди. Дастлаб югуриш ва чигалёзди машқларидан сўнг мураббийлар томонидан футболчиларга оғирроқ юкламалар берилди. Жамоа кечки машғулотни футбол майдонида олиб боради.