Бугун Суперлига жамоалари ўртасида Ўзбекистон XXVII чемпионати қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда 12та иштирокчи жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – “Локомотив” янги мавсумни сафарда Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши баҳс билан бошлайдиган бўлди.

