“Локомотив” янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик олиб бормоқда (ФОТО)

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин ўтказаётган “темирйўлчилар” эртага Украинанинг “Олександрия” клуби билан баҳс юритади. Мазкур ўйин жамоамиз учун Белек йиғини доирасидаги сўнгги учрашув бўлади. Сўнг жамоа 5 февраль санасида Тошкентга қайтиб келади ва Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши кечадиган ўйинга ҳозирлик олиб боради.

“Локомотив” Белекда кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Қуйида жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

photo_2018-02-03_15-15-29

photo_2018-02-03_15-15-28

photo_2018-02-03_15-15-20

photo_2018-02-03_15-15-16

photo_2018-02-03_15-15-17

photo_2018-02-03_15-15-15

photo_2018-02-03_15-15-04