Азиз футбол мухлислари, мана тобора 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.
“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг 2016 йилда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишида катта хисса қўшган ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев футбол ишқибозларига байрам табригини йўллади.
– Азиз футбол ишқибозлари, “Локомотив” жамоасининг ашаддий мухлислари! Мен сизларни ва сизлар орқали бутун Ўзбекистон аҳлини Янги Йил байрами билан чин дилдан қутлайман. Янги йилда барчангизга омад ва зафарлар тилайман. 2016 йил – сермаҳсул йил бўлди. Истардимки, 2017 йилда янада кўпроқ ва нуфузлироқ унвонларга эга чиқиш насиб қилсин. Барчангизга байрам муборак!, – дейди маҳоратли футболчи.