Биласиз, киберфутбол бўйича Ўзбекистон илк чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Олий лига ўйинларида 2-тур учрашувлари якунига етди.
Олий лигада 20 нафар иштирокчининг 4 нафари “Локомотив” жамоаси вакиллари экани ҳақида хабар берган эдик. Элитада жамоамиз шарафини Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”), Ўктам Ибрагимов (“Uktam_Rembo_Loko”), Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) ва Шерзод Миразизов (“Sherzod_Schurrle_Loko”) каби киберфутболчилар ҳимоя қилишмоқда.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, 3 нафар киберфутболчимиз 6 очкодан жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилар қаторида боришмоқда. Шунингдек, Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд ва жадвалда 5-поғонани банд этиб турибди.
Олий лига, 2-тур натижалари:
Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”) – Муродбек Журакули (“Қизилқум”) 4:2
Ўктам Ибрагимов (“Uktam_Rembo_Loko”) – Илзад Мажидов “StiveG” (“Олмалиқ) 4:1
Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) – Муҳаммадамин Турғунбоев “Ali” (“Бунёдкор”) 1:0
Шерзод Миразизов (“Sherzod_Schurrle_Loko”) – Исроил Рихсиев “Report” (“Пахтакор”) 4:2
Мусобақа жадвали: