Андрей Фёдоров: “Шундай ўйинлар орқали жамоа тарбияланади”

“Локомотив” – “Ал Ваҳда” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Барчани ғалаба билан табриклайман. Кечаги матбуот анжуманида айтганимдек, “Ал Ваҳда” ўзгарган. Рақиблар тартибли ўйин намойиш қилишди. Бизнинг илк бўлимга танлаган тактикамиз иш берди. Иккинчи бўлимнинг охири эса бироз асабий ўтди. Бундай ўйинлар орқали жамоалар тарбияланади, характер кучаяди.

Биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар қилганимиз боис катта куч йўқотдик. Шу сабабли иккинчи бўлимда тўпни йўқотиш ҳолати кўп бўлди. Жамшид ўйинни юқори савияда ўтказди. Чарчагани боис уни алмаштирдик ва Шоғуломов ҳамда Амонов орқали қанотларни ишлатишга ҳаракат қилдик. Менимча бу ёмон эмас.

photo_2019-03-04_19-45-13

Тимурхўжа Абдуҳолиқов: – Барчани ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимни қониқарли ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса вабанкка бордик. Рақибларнинг ўйинига мослашиб қолганимиз учун, ҳужумларда муаммолар бўлди. Ғалабадан хурсандман