“Локомотив” 4 март куни Осиё чемпионлар лигасини бошлайди.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони бу йил ҳам ОЧЛдаги илк учрашувини худди ўтган йилдаги каби БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши ўтказади. 4 март куни ТТЗ “Локомотив” стадионида кечадиган баҳс соат 16:00да бошланади.
“Темирйўлчилар” бугун ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказишди. Барча футболчиларнинг кайифияти чоғ ва ҳамма бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Эртага ўйинолди расмий машғулот ўтказилади. “Локомотив” соат 15:00дан бошлаб шуғулланади ва бир соат давом этади. “Ал Ваҳда” машғулоти 16:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.
Қуйида бугунги машғулотдан фотосуратларни келтириб ўтамиз.