Эртага Ўзбекистон Суперкубоги доирасида “Локомотив” ва АГМК жамоалари ўзаро куч синашишади. Ушбу ўйиндан олдин “Samarqand darvoza” кўнгилочар масканида икки жамоалар бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Миржалол Қосимов: – Эртага бизни қизиқ ўйин кутмоқда. Бу ўйинга қаттиқ тайёрландик ва олдиндаги жиддий синовга тайёрмиз деб айта оламан. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ўйинга барчни таклиф қилган бўлардим. Мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга бор кучимизни ишлатамиз. Икки жамоага ҳам омад тилайман.
Саудияда ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Рақиблар вазиятдан фойдаланиб кетди. Йигитларнинг руҳий ҳолатини кўтариш қийин бўлади. Бироқ уларга ишонаман. Бор кучимизни ишга соламиз. Бир ёқадан бош чиқариб ғалаба учун ўйнаймиз.
Албатта, ҳужумкор услубда ўйнашга ҳаракат қиламиз. “Локомотив” ҳам кучли жамоа. Уларга қарши ўйиндан олдин биз узоқ йўлдан келдик. Шу боисдан йигитларнинг бироз чарчоғи борлигидан хавотирдаман.
“Локо”дан чўчимаяпман. Улар кучли жамоа. Сўнгги йилларда чемпионликни бермаяпти. Янги футболчилар жалб қилинди. Осон ўйин бўлмайди. Рақибнинг ҳар бир чизиғида кучли футболчилар йиғилган.
Акмал Шораҳмедов: – Икки томон учун ҳам қийин ва чиройли ўйин бўлади. “Локо” кучли жамоа. Ўйинга тайёргарлик қаттиқ бўлди ва шунга яраша натижага ҳам эга чиқишимиз керак. Стадионда одам кўп бўса, футболчиларга ҳам ёқади. Уларнинг кучига ҳам куч қўшилади.
Жасур Ҳасанов: – Эртага муҳим баҳс бизни кутиб турибди. саудиядаги мағлубиятни эсдан чиқариб, ғалаба учун ўйнаймиз.