Ўзбекистон кубоги-2016 финал беллашувини Владислав Цейтлин бошқариб боради

Олдинроқ хабар берганимиздек, 30 ноябрда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубоги-2016 финал беллашуви бўлиб ўтади. Финалда “Локомотив” ҳамда “Насаф”  жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур матчни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, финал ўйинини бошқариш Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилди. Унга қанотларда Тимур Галеев ва Акбар Пўлатов ёрдам беришади.

 

Ўзбекистон кубоги-2016. Финал

30 ноябрь (чоршанба)

«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), З. Қодиров (Навоий)

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

 

Таъкидлаш жоизки, финал ўйини Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 13:00.