Арслонмурод Амонов – “Локомотив” футболчиси

“Локомотив” янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришни давом эттиради.

Бугун “темирйўлчилар” Арслонмурод Амонов билан келишувга эришди. Осиё Кубогида ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган, Туркманистон термасининг сардори ва етакчи ярим ҳимоячиси, ўтган мавсумда “Бухоро”даги ўйинлари билан томошабинларга танилган футболчи янги мавсумда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади.

Арслонмурод Амонов
1990 йилнинг 28 март кунида Туркманистонда туғилган.
2012 “Оқжептес” (Қозоғистон) – 11 ўйин (866 дақиқа), 1 гол
2014 “Иртиш” (Қозоғистон) – 24 ўйин (1393 дақиқа), 1 гол
2015-2016 АГМК (Ўзбекистон) – 54 ўйин (2392 дақиқа), 8 гол
2017 “Олтин Аср” (Туркманистон)
2018 “Бухоро” – 29 ўйин (2325 дақиқа), 5 гол
Туркманистон термаси таркибида 27 ўйинда 10 гол киритган