“Локомотив” футбол клуби Даврон Ҳошимовнинг трансферини эълон қилади.
Сўнгги йилларда “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоаларида муносиб ўйин кўрсатиб, Ўзбекистон миллий термасининг асосий таркиб футболчисига айланган Даврон Ҳошимов “Локомотив” билан 2 йиллик келишувга эришди.
Осиё Кубогида муносиб равишда термамиз шарафини ҳимоя қилган ўнг қанот ҳимоячисининг жамоамизга ўтганини эълон қилишдан хурсандмиз.
“Локомотив” айни дамда бир неча ажойиб футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда ва қайноқ трансферларни эълон қилишга тайёрланмоқда.
Даврон Ҳошимов
1992 йилнинг 24 ноябрь кунида туғилган
2011-2017 “Пахтакор” 148 ўйин (12888 дақиқа), 5 гол
2018 “Навбаҳор” 24 ўйин (2049 дақиқа)