“Локомотив” футбол клуби Жавоҳир Илёсов билан келишувга эришди.
Ўтган мавсумлар давомида “Машъал” ва “Металлург” каби жамоалар сафида ишончли ўйин намойиш қилган, Ўзбекистон Олимпия термаси шарафини ҳимоя қилган, мамлакат миллий термасига номзод, ёш ва умидли посбон дарвозабонлардан бири Жавоҳир Илёсов “Локомотив” билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. Ушбу трансфер орқали “Локомотив” келажакка ажойиб пойдевор қўймоқда.
Ёш бўлишига қарамай, Жавоҳир Илёсов сўнгги мавсумлар давомида ўз жамоаларининг асосий таркиб посбонига айланди. Жавоҳирнинг трансферини мамнуният билан эълон қилишдан хурсандмиз.
Жавоҳир Илёсов
1994 йил 6 февраль куни туғилган.
“Машъал” (2014-2017) 48 ўйин, 4241 дақиқа
“Металлург” (2018) 19 ўйин, 1710 дақиқа