“Локомотив” бугун хориж йиғинини ўтказиш учун Минскка йўл олади

Кеча навбатдаги ўйинларга тайёргарликни бошлаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига жўнаб кетади. Андрей Фёдоров бошчилигидаги жамоа учун 19 июндан то 3 июльга қадар ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади.

Ёдингизда бўлса, “Локомотив” ўтган 2016 ва 2017 мавсумнинг давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Минск шахрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этган эди. Мураббийлар штаби бу сафар ҳам айнан ушбу шаҳарда машғулотлар олиб боришни маъқул топишди. Ушбу йиғин давомида 4 та ўртоқлик-назорат учрашувлари ташкил этилади. Улар ҳақида батафсил кейинроқ маълумот берамиз

“Темирйўлчилар” бугун соат 17:00да Минскка парвоз қилади.