“Локомотив” – “Шердор” (7:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди:
– Учрашув йирик ҳисобда якунланган бўлса-да, уни осон ўтди дея олмайман. Рақиб ҳам бугун ёмон ўйнамади. Жамоа таркибида ёш футболчилар кўп экани сезилди. Ушбу жамоанинг “Локомотив-БФК”га қарши баҳсини кузатгандим. Менда улар илиқ фикр қолдиришди.
Бугун Игнатий Нестеров жароҳат боис майдонга туша олмади. У бироз муддат жамоамизга ёрсам бера олмайди. Рашидов эса ўйин пайти кичик жароҳат олди. Аммо унда ҳаммаси жойида, – деди тажрибали мутахассис.
– Ўйин қизиқарли ўтди. “Шердор” жамоаси сафида бир қатор ёш футболчилар ўйнади. Уларга Суперлига жамоасига қарши кўпроқ ўйинларда майдонга тушиш анча фойда беради. Бугунги рақибимизда келаси учрашувларда омад тилайман, – деди Ислом Тўхтахўжаев.