“Бунёдкор” – “Локомотив (1:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локомотив” устози Андрей Фёдоров ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев иштирок этишди:
– Ўйин қийин ўтишини билгандик ва шунга монанд ҳозирлик олиб боргандик. Бугун барчага бирдек манзур бўладиган учрашув гувоҳига айландик. Бугун омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва якунда натижа биз учун ижобий кўриниш олди. Йигитлардан мамнунман. Ҳозирча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаяпман. Керак вазиятларда ёрдамчиларим билан ҳам маслаҳатлашаман. Раҳбарият билдирган ишончни имкон қадар оқлашга уриняпман, – деди тажрибали мутахасис.
– Бугунги баҳс жуда қизиқарли кўриниш олди. Мухлислар зерикиб қолмайдиган ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳар икки жамоа кўрсатган ўйин ҳам менга шахсан манзур бўлди. Пенальти белгиланган вазиятлар ҳақида аниқ фикр билдира олмайман. 11 метрли нуқтадан зарба бериш лозимлигини мен эмас, ҳакам кўрсатди. Футболчилар эса ҳакам қарорларини ҳурмат қилиб, ўйнашда давом этиши лозим, – деди Марат Бикмаев.