Футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатида 5-тур учрашувлари ўтказилди.
Турнинг қизиқарли беллашувларидан бири Андижондаги вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернати майдонида бўлиб ўтди. Унда “Локомотив-Women” футболчи қизлари “Андижанка” меҳмони бўлишди. Ўйинда мезбонлар 2: 1 ҳисобида зафар қучди. Мусобақа жадвали пешқадами дарвозасини “Локомотив” сафида Камола Бердиева ишғол этишга муваффақ бўлди.
“АНДИЖАНКА” – “ЛОКОМОТИВ” – 2:1
Андижон шаҳри. Вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернати майдони. 127 томошабин.
Ҳакамлар: Даулетбай Жалимов (Тошкент вил.), Хайринисо Эркинова (Тошкент), Александра Кончикова (Тошкент).
Голлар: Н.Дадажонова (19), О.Ёқубова (73) – К.Бердиева (12).
“Андижанка”: Кумушой Ғуломова, Зиёдахон Тўланбоева, Мохираҳон Жўрабоева, Нилуфар Дадажонова, Омадой Мингбоева (Адель Раҳимова, 83), Мафтуна Жўраева, Ойгулхон Ёқубова , Гулнора Давронова, Муқаддам Абдуллаева, Гулираъно Ҳасанова (Комила Тўхтасинова, 40), Фарангиз Гулова.
“Локомотив”: Камила Юмангулова (Моҳинур Хусанова, 90+4), Хуршида Жуманова, Оматхон Султонова (Ойсара Суюнова, 85), Шаҳризода Зайнитдинова (Жасмина Абдуғаниева, 48), Камола Бердиева, Илвина Камалиева, Ситора Муқумова, Мафтуна Жўраева, Зарина Бобоева, Дилдора Эргашева, Зуҳра Бердиева (Ойсара Суюнова, 66).
Огоҳлантиришлар: Г.Ҳасанова (30), Н.Дадажонова (32), К.Ғуломова (62) – Э.Камолиева (40), О.Султонова (68).
Четлатиш: Н.Дадажонова (70, 2-сариқ) – З.Бердиева (30)
Назоратчи – Ш.Бозоров (Наманган).
Комиссар – Р.Толипжонов.
“Локомотив-W” навбатдаги учрашувини яна Водийда ўтказади. Энди жамоамиз 28 апрелда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади.