Пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуаси 5 кун давомида аёллар футзал жамоалари ўртасида мамлакат чемпионати 1-тур учрашувларига мезбонлик қилди.
Қисқа танаффусдан кейин бу йил “Локомотив” аёллар жамоаси ҳам миллий чемпионатимизда иштирок этмоқда. “Темирйўлчи” қизлар илк турда 4та ўйин ўтказишди. Тажрибали “Металлург” ҳамда “Севинч”га 1:6 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, “Пахтакор” билан баҳс 3:5 ҳисобида якунланди. АГМК жамоаси эса 17:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.
Шу тариқа, жамоамиз 1-турдан кейин 3 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. Таъкдилаб ўтамиз, 2-тур ўйинлари 3-7 март кунлари ўтказилади.