Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсуми гуруҳ босқичини муваффаққиятли бошлаган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бугундан навбатдаги учрашувга тайёргарликка киришди.
“Темирйўлчилар” 19 февраль куни 1-турда сафарда “Дуҳаил”дан 1:3 ҳисобида енгилган Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлишади. “Локомотив” футболчилари бугун клуб қароргоҳида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Барча футболчилар майдонда астойдил шуғулланишди.
Қуйида жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: