Айни пайтда Африкада Жаҳон чемпионати-2018га йўлланмани қўлга киритиш учун ҳал қилувчи учрашувлар ўтказилмоқда.
3-саралаш босқичининг “D” гуруҳида пешқадамлик қилаётган Буркина Фасо терма жамоаси навбатдаги учрашувини 5-тур ўйинлари доирасида Жанубий Африка Республикаси терма жамоасига қарши ўтказади. Буркиналикларнинг ЖАРга қарши ўйинига 24 нафар футболчи қаторида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Коне ҳам чақирув олди.
Таъкидлаш жоиз, ЖАР – Буркина Фасо учрашуви 7 октябрь куни Йоҳаннесбургдаги “FNB Stadium”да бўлиб ўтади.