Олий Лига 15-тур ўйинлари доирасидаги “Бунёдкор”га қарши беллашувдан сўнг “Локомотив” футболчиларига бир кунлик дам берилган эди.
Бугундан “темирйўлчилар” жамоаси навбатдаги учрашувга ҳозирликни бошлаб юборишди. Олдинда “Локомотив”ни Олий Лига 3-тури доирасидаги қолдирилган баҳс – “Металлург”га қарши ўйин кутмоқда.
Бугун жамоамиз “Локомотив” стадионида машғулот олиб борди. Машғулот жараёни аввалида барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди. Якунда эса тўп билан муомала борасида иш олиб борилди.
Қуйида машғулот жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин: