Хабарингиз бор, давралар оралиғида “Локомотив” ўз сафига болқонлик ярим ҳимоячи Славен Степановични қўшиб олган эди.
Маҳоратли футболчи Осиё чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари доирасидаги “Ал Айн”га қарши баҳс олдидан машғулот пайтида жароҳат олган эди. Степановичнинг машғулот жараёнида мушак пайлари узилиб кетганди. Шундан сўнг шифокорлар унинг мавсум сўнггига қадар майдонга туша олмаслигини маълим қилишди.
Бугун 28 ёшли маҳоратли ўйинчи жаррохлик столига ётади. Умид қиламизки, у операциядан муваффақиятли чиқади ва тез орада соғайиб кетади.