Хабарингиз бор, Олий лигада қисқа танаффус юзага келгани боис “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
Бугун шунингдек, ушбу жамоаларнинг ёшлар таркиблари ҳам ўзаро куч синашишди. “Бунёдкор” академияси майдонида кечган баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди – 1:1. “Локомотив” ўринбосарлари таркибида Юсуф Шоимов муваффақият қозонишга эришди.