“Локомотив” тарбияланувчилари “Наврўз Кубоги” мусобақасида иштирок этишмоқда

Кеча “championat.asia” ташаббуси билан навбатдаги футбол фестивалига старт берилди. 2006-2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган “Наврўз Кубоги” мусобақасида “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этишяпти.

Суннат Рўзиев бошчилигидаги “Локо-2006” бугун 2-тур учрашувини ўтказиб, “BFC Asia”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу жамоамиз кеча “Спартак”дан 2:0 ҳисобида устун келганди.

Бугун шунингдек, 2007 йилда туғилган футболчилар ҳам ўз иштирокларини бошлашди. Абдурасулов Суннат мураббийлик қилаётган “Локо-2007” дастлабки тур баҳсини Сурхондарё БЎСМга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйинлар якунида ташкилотчилар томонидан “Энг яхши футболчилар” аниқланди ва ёш футболчиларга махсус дипломлар берилди.

photo_2017-03-23_16-48-25

Эртага 2006 йилда туғилган футболчиларимиз 3-тур баҳсида майдонга тушишади. “Локо”нинг бу галги рақиби “Қўқон-1912” бўлади. “Локо-2007” эса 2-тур учрашувини “Олимпик” жамоасига қарши ўтказади.