Бугун 23 сентябрь, “Локомотив” ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан “Локомотив” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, ишчи-ходимлар, футболчилар ҳамда жамоамиз мухлислари номидан Санжарни туғилган куни билан табриклаймиз.
Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва футболчилик фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бугунги ўйиндаги ғалаба Шоаҳмедов учун энг яхши совға бўлади деган умиддамиз. Шу боис “Локо” футболчиларидан “Обод” билан кечадиган баҳсда фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.