“Локомотив”нинг икки нафар киберфутболчиси МДҲ миқёсида ўтаётган турнирда иштирок этмоқда

Айни пайтда Россия киберфутбол Федерацияси МДҲнинг энг сара киберфутболчилари иштирокида #ProjectX мусобақасининг 6-мавсумини ўтказмоқда. Ушбу мусобақада “Локомотив” жамоасининг 2 нафар аъзоси иштирок этаётгани диққатга сазовордир.

Турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”) ҳамда “Локомотив”нинг украиналик легионер киберфутболчиси Евгений Горбенко (“Loko_Danc1ng_ace”) илк гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашди ва ўз гуруҳларида кучли 8 таликдан ўрин эгаллаб, навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Абдусапи Қаюмов ҳам, Евгений Горбенко ҳам 13 тадан учрашув ўтказиб, 21 очкодан жамғаришди.

eg_cbf

aq_cbf

Энди улар иккинчи босқичда ҳам ўз кучларини синаб кўришади. Киберфутболчиларимизга навбатдаги учрашувларда ҳам омад тилаймиз.