“Локомотив” – “Ал Қодисия” баҳсида ҳисоб очилмади

Янги мавсумга тайёргарликни Дубайда олиб бораётган “Локомотив” бугун дастлабки ўртоқлик учрашувни ўтказди. “Темирйўлчилар” The Sevens стадионида Саудия Арабистонининг “Ал Қодисия” клубига қарши баҳс олиб боришди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Аммо шуни айтиш лозим, ўйинда асосий устунлик “Локо” томонида бўлди. Бу ўйинда мураббийлар учрашув қайдномасига киритилган барча футболчиларни синаб кўришди. “Локомотив” ўзининг навбатдаги учрашувини 20 январь куни Россиянинг “Зенит” клубига қарши ўтказади.

16 январь. Ўртоқлик ўйини
ЛОКОМОТИВ – АЛ ҚОДИСИЯ 0:0

“Локомотив” таркиби: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Сардор Мирзаев, Диёр Туропов, Ахиссан Жуниор, Марат Бикмаев, Гнохере Кризо.

Захирадан тушганлар: Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Тимур Усмонов, Қувондиқ Рўзиев, Фаррух Иброҳимов.