“Локомотив”нинг бугунги машғулотидан фоторепортаж

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби – “Локомотив” жамоаси янги мавсум ҳозирликларини давом эттирмоқда. “Темирйўлчилар” ҳозирда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-йиғини ўтказишмоқда.

Жамоа кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Йиғинга олиб кетилган футболчиларнинг барчаси жамоа билан бирга ва улар Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич бошчилигидаги машғулотларда қатнашишмоқда. Бугун ҳам тушдан сўнг футболчиларимиз тўп билан муомала машқларини бажаришди.

Қуйида “Локомотив”нинг бугунги машғулоти пайти олинган фотосуратларни сиз – азиз ишқибозларимиз билан бўлишишни истадик:

afcccc

afww

photo_2017-01-13_17-57-58

photo_2017-01-13_17-58-07

photo_2017-01-13_17-59-19

photo_2017-01-13_17-59-10

wwaa

wwwww

Қайд этиб ўтамиз, “Локомотив”нинг мазкур ўқув-машғулот йиғини 21 январга қадар давом этади.