Сервер Жепаров: Янги кириб келаётган 2017 йилда ҳаммага соғлиқ ва омад тилайман!

Қадрли футбол ихлосмандлари, хурматли “Миллионлар ўйини” ишқибозлари! Мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.

“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг энг ишонган футболчиларидан бири – Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ҳам қуйидагича байрам табригини йўллади.

Янги кириб келаётган 2017 йилда ҳаммага соғлиқ ва омад тилайман! Янги йилда янгидан-янги зафарлар ёр бўлсин! Барча ўйлаган мақсад ва ниятларингизга эришишингизга тилакдошман. Янги йил ҳаммамизга ҳам фақат қувончли лаҳзалар ва бахт олиб келсин, – дейди Сервер Жепаров.

Азизлар, Янги – 2017 йилингиз муборак бўлсин!

Хурмат ва эҳтиром ила “Локомотив” ПФК аҳил жамоаси!