Маъмур Икромов: 2017 йил билан бутун футболимиз жамоатчилиги аҳлини табриклайман

Азиз “Миллионлар ўйини” ишқибозлари! Мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, “Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг ишончли дарвозабонларидан бири  – Маъмур Икромов ҳам қуйидагича байрам табригини йўллади.

Кириб келаётган 2017 йил билан бутун футболимиз жамоатчилиги аҳлини – футболчилару- мураббийлар, мухлисларни табриклайман. Янги йилда ҳамма-ҳамманинг яхши ниятлари амалга ошсин! Шу ўринда, Миллий терма жамоамизга ҳам омад тиламоқчиман. Зеро терма жамоамиз 2017 йилда Мудиал йўлидаги асосий ўйинларни ўтказади. Умид қиламанки, шу ўйинларнинг барчаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлади ва Ўзбекистон Жаҳон Чемпионати йўлланмасига эга чиқади. Азизларим, барчага – Янги Йил муборак!, – дейди маҳоратли дарвозабон.