“Локомотив” футболчилари Янги Йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишди

2016 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби янги мавсум тараддудини 21 декабрдан бошлаган эди. “Темирйўлчилар”нинг илк мавсумолди йиғини ўз ниҳоясига етди.

Таъкидлаш жоиз, илк йиғин доирасида “Локомотив” футболчилари бир бора ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. “Олмалиқ” клубига қарши кечган беллашувда “Локо” аъзолари 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Эндиликда “Локомотив” футболчиларига Янги Йил байрами муносабати билан қисқа таътил берилди. Жамоа 3 январ санасидан яна пойтахтимизда йиғилади ва 7 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнг “Темирйўлчилар” жамоаси илк хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади.