“Локо” футболчилари “Тошкент Сити”ни тақдирлаш маросимида иштирок этишди

“Локомотив” клуби етакчилари – Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов, Санжар Шоаҳмедов ҳамда Олег Зотеев бугун “Тошкент Сити” болалар жамоасини тақдирлаш маросимида иштирок этишди.

“Тошкент Сити”нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари Шаҳар чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди. Шу муносабат билан “Versal” ресторанида ёш футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди ва бунда меҳмон сифатида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари – “Локомотив” футболчилари ҳам таклиф этилди.

Болакайлар “Локо” юлдузларини кўриб хурсанд бўлишди, бунда ота-оналарнинг ҳам боши кўкка етди. Футболчиларимиз сўзга чиқиб, “Тошкент Сити”ни қўлга киритилган ютуқ билан табриклашди ҳамда ёш футболчиларга катта бўлгач яхши футболчи бўлишларини тилашди.

img_3079 img_3092 img_3094 img_3099 img_3112 img_3128 img_3132 img_3134 img_3175 img_3219