“Локомотив” сафида 2 нафар ивуарлик легионер кўрикдан ўтмоқда

Биласиз, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 21 декабрдан янги мавсум олдидан илк йиғинини бошлади. Айни пайтда “Темирйўлчилар” машғулотларни давом эттиришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, йиғинда кўрикда бўлиб турган 2 нафар кот д’ивуарлик легионерлар мавжуд. Булар – 23 ёшли марказий ҳимоячи Моҳамед Гнонтча Коне ҳамда 19 ёшли ҳужумчи Гноҳере Кризодир. Ҳар икки футболчи ҳам бугунги машғулотда иштирок этди. Эртага жамоа мураббийлар штаби ушбу футболчиларнинг ҳаракатларига “Олмалиқ”қа қарши ўтадиган ўртоқлик учрашувида баҳо бериб олиш имконига эга бўлишади. Агар Коне ҳамда Кризонинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, улар жамоамизнинг навбатдаги йиғинларига ҳам таклиф этилади.

photo_2016-12-27_16-43-47

Гноҳере Кризо

Қайд этиш жоизки, Моҳамед Коне илгари Греция, Молдова, Кипр чемпионатларида ўйнашга улгурган. Гноҳере Кризо эса Беларус ва Молдова чемпионатларида ҳаракат қилган.

photo_2016-12-27_16-43-53

Моҳамед Коне