“Локомотив” бугун тренажёр залида машғулот ўтказди

Амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби “Локомотив”нинг бугунги машғулоти клуб қароргоҳидаги тренажёр залида бўлди. Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот олиб боришди.

Машғулотда айни пайтда клуб таркибида бўлиб турган деярли барча футболчилар иштирок этишди. Деярли дейишимизнинг боиси, жамоанинг уч нафар легионери – Кахи Махарадзе, Неманья Яничич ва Артур Геворкян мураббийлардан рухсат олиб уйларига кетишган ва улар Янги йилдан сўнг сафга қўшилишади.

Маҳаллий футболчилар эса таркибда ва барча “Локомотив” билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

img_2499 img_2500 img_2501 img_2508 img_2509 img_2510 img_2512 img_2515 img_2517 img_2519 img_2521