«Сенинг шодлигинг учун, болажон!»

Хабарингиз бор, 2016 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ушбу давлат дастурига кўра юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, “Ўзбекистон Темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Локомотив” футбол клуби ҳам ўзининг кичик ҳиссасини қўшиш мақсадида бир қатор тадбирларни режалаштирган.

Юқорида айтиб ўтилган дастурга мувофиқ “Локомотив” футбол клуби ҳамда “Zarqand“ савдо белгиси томонидан “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан пойтахтимизда жойлашган 25-махсус Даунизм ва Аутизм синдроми билан даволанаётган мактаб ўқувчиларига қувонч улашиш мақсадида “Сенинг шодлигинг учун, Болажон” хайрия тадбири ўтказилади. Ушбу тадбирга биноан 2 июнь, 12:00да 25-мактабда “Локомотив” футболчилари, “Zarqand“ савдо белгиси вакиллари ва мактаб ўқувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилади.

Тадбир 12:00да бошланади. Барча футбол мухлисларини ушбу хайрия тадбирида болажонларни қўллаб-қувватлашга таклиф этамиз.

Манзил: Яккасарой тумани, Шота Руставели, 17.