“Radisson BLU” меҳмонхонаси “Локомотив” ПФКни Янги йил байрами билан табриклади

Пойтахтимиздаги энг шинам меҳмонхоналардан бири “Radisson BLU” Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда Кубок соҳиби “Локомотив”ни Янги йил байрами билан табриклади.

Бугун меҳмонхона ходимаси Дилноза Арзубаева “Локомотив” ПФК базасига ташриф буюриб, “Radisson BLU” номидан жамоамиз аъзоларини табриклаб, байрам тортини тақдим этди. Ўз навбатида “Локомотив” ПФК ҳам “Radisson BLU” меҳмонхонаси вакилларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан муборакбод этади ҳамда ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

img_2524

photo_2016-12-26_12-00-18