Илк “Loko cup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтди

Биласиз, юртимизда болалар спортини ривожлантириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида кўп ишлар амалга ошириб келинмоқда.

“Локомотив” футбол клуби ҳам ёш болалар ўртасида футболга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида илк бора “Loko cup” болалар фестивалини ташкил этди. Кеча, 20 декабрь санасида Тошкент Ахборот Технологиялари университети спорт саройида фестивал доирасидаги ўйинлар ўтказилди. Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шаҳри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари, “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан иборат жамоалари ва “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Локо Junior”, “Локо Kids”, “Chempionchik” жамоалари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган учрашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

Наманган “Умид” – “Локо Бойсун” 2:2

“Спартак” – “Навбаҳор” 1:0

“Локомотив” – “Локо Чемпиончик” 0:2

“Навбаҳор” – “Локомотив-2” 8:0

“Спартак” – “Локо Чемпиончик” 0:0

“Локо Бойсун” – “Умид” Наманган 2:1

 

Фестивал якунида барча иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Эндиликда бундай фестивалларни доимий тарзда ташкил этишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

img_6485

img_6535

img_6542

photo_2016-12-21_17-21-39

img_6503

img_6565

img_6569

img_6593

photo_2016-12-21_17-22-23

img_6602

img_6608

img_6617

img_6667

img_6689

photo_2016-12-21_17-23-28

photo_2016-12-21_17-26-31

photo_2016-12-21_17-26-57

img_6792

img_6828