«Локомотив» вакиллари фарзандлари билан (ФОТО)

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Бугун шунингдек, ёз фаслининг биринчи куни.

Мана энди болажонлар учун ҳақиқий таътил бошланади. Мириқиб ухлаш дейсизми, мазза қилиб чўмилишми, мевалардан исталганча ейишми, буларнинг ҳаммаси энди бошланади.

Бугунги байрамга бағишлаб мухлислар эътиборига “Локомотив” вакилларининг фарзандлари билан тушган суратларини ҳавола қилишни лозим топдик. Зеро, бу ҳам ишқибозлар эътиборини тортади деган умиддамиз.