2017 йилги Олий лигага қуръа ташланди

Бугун 2017 йилги Олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Тадбир ЎФФ анжуманлар залида бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, амалдаги чемпион “Локомотив” 1-турни сафарда бошлайди. “Темирйўлчилар” Муборакда “Машъал” меҳмони бўлишади. “Локомотив” 2-турни ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши баҳс билан очиб беради.

3-турда жамоамиз яна сафарга йўл олади. Бу сафар “Локо” Бекободда “Металлург”га қарши тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, 1-тур ўйинлари 4-5 март кунларига белгиланган.